Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитойнинг Гуандун провинцияси губернатори билан учрашди
Ноябрь 21, 2023. 09:14 • 39 сония
• 352
ТОШКЕНТ, 21 ноябрь. /«Дунё» АА/. Хитойда ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Гуандун провинцияси губернатори Ван Вейчжун билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Хитойнинг Гуандун провинцияси губернатори Ван Вейчжун жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Музокаралар чоғида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон вилоятлари билан юқори даражадаги алмашинувларни фаоллаштириш ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратдик».
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Гуандун провинцияси ва унинг маркази Гуанчжоу ХХР ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин тутиб, Ўзбекистон вилоятларининг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда бир қатор йирик сармоявий лойиҳалар биргаликда амалга ошириб келинмоқда. 2020 йилда Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси фаолиятини бошлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди